АсосийSport

Кападзе шогирдлари Туркия жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

'Кападзе шогирдлари Туркия жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди'ning rasmi

Маълум қилганимиздек, айни кунларда Темур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бугун ёшларимиз ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“Анталяспор” клубининг ўринбосарларига қарши баҳсда ҳамюртларимиз йирик ҳисобда устун келишди. Жамоамиз сафида голларга Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев, Абубакризо Турдалиев, Элдор Бегимов, Руслан Жиянов, Алишер Одилов муаллифлик қилдилар. Рақиблар эса бунга 2 бор жавоб қайтара олишди. Якуний ҳисоб – 6:2.

Бошқа янгиликлар