Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Транспорт вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари маълум қилишди.
Қайд этилишича, ҳудудларда аҳолига жамоат транспортида хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилиш мақсадида 2021 йил 8 октябрда “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 630-сон Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналишлари (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) ташкил этилади.
Ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилади.






