Полша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блитс йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Қувонарлиси, бироз аввал якунига етган 10-тур ўйинлари доирасида ҳамюртимиз, 17 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда шахматнинг классик йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этди.
Бу натижа билан ҳамюртимиз мусобақада ҳам етакчиликни ўз қўлига олди. Энди Нодирбек ҳисобида 10 имкониятдан 8 очко мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, турнирда дунёнинг 43та давлатидан 130 нафар гроссмейстер иштирок этмоқда. Жами иштирокчилар сони 150 нафардан ортади.