Январь ойида «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусида Президент билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Мулоқотда тиббиёт ходимларининг фаолияти билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
Очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни айни пайтда шундай қизғин паллага кирган. Ўтган қисқа даврда унинг доирасида жами 4514 та мурожаат келиб тушгани сўзимизнинг тасдиғидир.
Йўлланаётган мурожаатлар тиббиётнинг деярли барча йўналишларини қамраб оляпти. Жумладан,
1309 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига,
218 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига,
188 таси тез тиббий ёрдам хизматига,
102 таси олий тиббий таълимга дахлдор.
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:
1295 рақамли “Сall-марказ”;
телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.