2021-йил 27-декабр куни видеоконференсия шаклида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва Россия Федерацияси адлия вазири К. Чуйченко Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ўртасидаги 2022-йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
Ҳамкорлик дастурида қонунчиликни такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш тартибини рақамлаштириш, қонун ҳужжатларини коррупсияга қарши экспертизадан ўтказиш, тартибга солиш сиёсати (“тартибга солиш гилётинаси” механизмини амалга оширишда), суд экспертизаси ва бошқа соҳаларда тажриба алмашиш бўйича тадбирлар кўзда тутилган.
Ҳужжат икки давлат адлия органлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган.
Имзолаш маросими якунида томонлар ҳамкорлик дастурининг самарали амалга оширилишига умид билдирдилар.
Маълумот учун: ҳамкорлик дастури Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (22.07.2004 й.) асосида имзоланди.