Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг рапид ва блис йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионатида бугун рапид йўналиши ғолиби аниқланади.
Якунига етган 12-турдан кейин Нодирбек Абдусатторов ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Сўнгги турда ҳамюртимиз ҳиндистонлик Гукеш билан дуранг ўйнади. 19-юришда Нодирбек қўпол хатога йўл қўйди ва кейинроқ мураккаб вазиятга тушиб қолди. Ҳатто 23-юришдаги хатодан кейин компютер дастурлари оқларнинг 100%лик ғалабасини тахмин қилишаётган эди. Аммо Нодирбек сўнгги паллада мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳа, шахмат шуниси билан қизиқ.
12-турдан кейин ҳамюртимиз 9 очко тўплаб турнирда қўшҳокимлик қилмоқда. Норвегиялик Магнус Карлсен, АҚШ вакили Фабиано Каруана ҳамда россиялик Ян Непомняшийлар ҳам худди шунча очкога эга.
04.09.2022, 23:06
Хабарингиз бор, яқиндагина Ҳиндистоннинг Ченай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихда илк бор Шахмат Олимпиадаси кубогини қўлга киритишди.Айни...11.08.2022, 12:56
Бугун, 11 август куни соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 4-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди....28.12.2021, 20:28
Полша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блитс йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.Қувонарлиси, бироз аввал якунига етган 10-тур ўйинлари доирасида ҳамюртимиз,...09.12.2021, 21:09
Испаниянинг Барселона провинсияси Кастелдефелс шаҳрида шахмат бўйича “Эл Ллобрегат” халқаро турнири ташкил этилди. Унда дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан 150 нафар маҳоратли шахматчилар ғолиблик учун баҳс...