АсосийSport

Йилнинг энг яхши спортчилари тақдирланди

'Йилнинг энг яхши спортчилари тақдирланди'ning rasmi

Бугун Спорт ва туризм вазирлиги томонидан Йилнинг энг яхши спортчисини тақдирлаш  маросими бўлиб ўтди. Унда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

“Йилнинг энг фаол спорт журналисти” – “Спорт ТВ” телеканали журналисти Шафоат Толибжонова.

“Йилнинг энг фаол спорт фото мухбири” – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Olamsport.com” сайти фото мухбири Алмурат Мамадаминов!

“Йилнинг энг фаол спорт мухлиси” сифатида Абдурахмон Фозилов эътироф этилди.

“Спорт йўналиши бўйича йилнинг энг фаол матбуот хизмати” сифатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси эътироф этилди.

“Йилнинг энг фаол спорт сайти” сифатида “Sports.uz” сайти эътироф этилди.

“Йилнинг энг яхши спорт шифокори” – Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази бош шифокори Дилшодбек Махмудов!

“Йилнинг энг яхши ҳудудий туризм ва спорт бош бошқармаси” сифатида оммавий спортни ривожлантиришдаги фаоллиги учун Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси эътироф этилди.

“Йилнинг энг фаол спорт блогери” – инстаблогер, “МY5” телеканали ходими Ҳилола Исоқова.

“Йилнинг энг яхши спорт терма жамоаси” – оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси!

“Йилнинг энг фаол спорт мактаби” сифатида Бухоро тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби эътироф этилди.

“Йилнинг энг яхши мураббийи” сифатида Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитовнинг мураббийи Хан Павел эътироф этилди.

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” (қизлар ўртасида) – бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова!

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” (ўсмирлар ўртасида) – эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Камронбек Кадамов!

“Йилнинг энг томошабоп спорт тадбирлари ташкилотчиси” сифатида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси эътироф этилди.

“Йилнинг энг матонатли эркак спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Элбек Султонов!

“Йилнинг энг матонатли аёл спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Нурхон Курбонова!

“Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи” – пара енгил атлетика бўйича мураббий Сардор Абдухаликов!

“Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси” (ўғил болалар ўртасида) – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Бобуржон Омонов!

“Йилнинг энг ҳалол ҳаками” сифатида дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Халқаро дзюдо федерациясининг кўплаб мусобақалардаги асосий баҳсларида ҳакам сифатида ишлаган Рамзиддин Саидов эътироф этилди.

“Йилнинг энг сахий спорт ҳомийси” сифатида “ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ” акциядорлик жамияти, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” аксидорлик жамияти, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ориент Финанс Банк – Хусусий акциядорлик тижорат банки эътироф этилди.

“Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси” (қизлар ўртасида) – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова!

Давоми бор...

 

    Бошқа янгиликлар