АсосийJamiyat

Келгуси йилларда кам таъминланган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга давлат хизматлари 50 фоизгача чегирма билан кўрсатилади

'Келгуси йилларда кам таъминланган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга давлат хизматлари 50 фоизгача чегирма билан кўрсатилади'ning rasmi

Бу ҳақда Адлия вазири Р. Давлетов ёзмоқда.

Унинг қайд этишича, Адлия тизими бир кунда ўртача 70 минг фуқарога хизмат кўрсатмоқда.

 "Адлия органлари фаолиятини фуқаро эҳтиёжига қаратилган тарзда ташкил қилиш ва аҳолини рози қилиш бизнинг мажбуриятимиз. Бунинг учун, аввало, бюрократияни қисқартириш аҳолининг ҳаётини осонлаштиришда тез самара берадиган воситадир",-дейди вазир.

Биргина 73 турдаги маълумот ва "справка"ларнинг бекор қилиниши натижасида йилига ўртача 5 млндан ортиқ фуқаронинг овора бўлишига барҳам берилиб, уларнинг 60 млрд сўмдан ортиқ маблағи ўзида қолгани таъкидланади.

"Умуман олганда, ўтган йил давомида тизим ташкилотлари томонидан аҳолига 11 млн дан ортиқ хизматлари кўрсатилди. Келаётган йилдан 59 турдаги давлат хизматини кўрсатиш муддати ўртача 2 баравар қисқартирилади",-дейди Давлетов.

Таъкидланишича, келгуси йилларда тўловлар қисқартирилди:

"Кам таъминланганлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари бўйича ҳар қандай тўловлар 50 фоиз чегирма билан кўрсатилади",-дейди вазир.

Қайд этиладики, 6 турдаги давлат хизмати учун тўловлар миқдори аллақачон кескин камайтирилди, илгари тўлов ундирилган 2 турдаги хизмат энди бепул кўрсатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар