АсосийSport

Франциянинг икки клуби мамлакат кубогидан четлатилди

'Франциянинг икки клуби мамлакат кубогидан четлатилди'ning rasmi

Франция футбол федерацияси мамлакат Кубоги 1/32 финали доирасидаги "Париж" — "Лион" учрашуви бўйича якуний қарорга келди. Шу ўйинда тартибсизлик юзага келган эди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Унга кўра, икки клуб ҳам мусобақадан четлатилди. Қолаверса, "Париж" клуби 5та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказишдан ташқари, 10 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлайди. 

"Лион" эса 52 минг евро жарима тўлайди. Шунингдек, клуб мухлислари "Париж" стадиони ўриндиқларини синдиргани боис, уни таъмирлаш харажатларини ҳам қоплайди.

Бошқа янгиликлар