АсосийJamiyat

Фарғонадаги ҳаммомда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор...

'Фарғонадаги ҳаммомда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор...'ning rasmi

Ҳодиса оқибатида яна 4 нафар фуқаро шифохонага жойлаштирилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, ҳодиса бугун, соат 17:00 да Учкўприк тумани «Қораянтоқ» МФЙ Қораянтоқ қишлоғида жойлашган ҳаммомда юз берган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида ушбу ҳолат юзага келган. Оқибатда ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган ва уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна тўрт нафар одам турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар