АсосийJamiyat

Андижоннинг 56 метрлик "безаги", Қашқадарёнинг уч ҳудудида кўрк очган, яшил "байрам шукуҳи", Навоийнинг “Ёшлар хиёбони”га кўрк берган "маёғи"... 2022 йилни кутиб олувчи бош арчалар яна қаерларда ўрнатилди?

'Андижоннинг 56 метрлик "безаги", Қашқадарёнинг уч ҳудудида кўрк очган, яшил "байрам шукуҳи", Навоийнинг “Ёшлар хиёбони”га кўрк берган "маёғи"...  2022 йилни кутиб олувчи бош арчалар яна қаерларда ўрнатилди?'ning rasmi

Янги 2022 йилга ҳам саноқли соатлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналари аллақачон авжида.  Шу ўринда, янги йилни кутиб олиш учун мўлжалланган Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудига ўрнатилган байрам арчалари билан таништирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН БОШ АРЧАСИ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИДА ҚАД КЎТАРДИ

7 ёшдан 70 ёшгача бўлган меҳмонлар ва сайёҳлар кайфиятини кўтариш учун ҳар хил кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Боғда, шунингдек, муз майдони ҳам ташкил қилинди. Унда хавфсизлик таъминланиши маълум қилинган “Янги Ўзбекистон” боғи маъмурияти маълумотида.

МАЪЛУМОТ УЧУН, “Янги Ўзбекистон” боғи Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида жойлашган.

ШУНИНГДЕК, пойтахтимиздаги “Toshkent City” ҳамда “Humo” арена майдонида ҳам энг чиройли байрам арчаси ўрнатилган ва байрам ярмаркалари ташкиллаштирилган.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, Ўзбекистонда Янги йил бош арчаси кўп йиллар давомида Мустақиллик майдонида ўрнатиб келинган. Аммо сўнгги йилларда асосий арчанинг манзили бир неча марта ўзгарди. Ўтган йили эса энг баланд арча Истиқлол кўчасига (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) ўрнатилганди.

ҚАШҚАДАРЁДАУЧ ЖОЙДА ЯНГИ ЙИЛ АРЧАЛАРИ ЎРНАТИЛАДИ

ҚАШҚАДАРЁНИНГ МАРКАЗИ ҚАРШИ ШАҲРИДАГИ 3 ТА МАЙДОНДА:

  • Вилоят мусиқали драма театри олдида бош арча (баландлиги 36 метр), 
  • Одина хиёбони
  • Темир йўл вокзали олдида янги йил арчалари ўрнатилди. 

Байрам тадбирларида эртаклар шаҳарчаси тимсолида савдо ярамаркалари расталари ўрнатилиб, турли бадиий ва кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда. 

АНДИЖОННИНГ 56 МЕТРЛИК БОШ АРЧАСИ

БАЙРАМ АРЧАСИ АНДИЖОН МАРКАЗИДАГИ АМИР ТЕМУР ШОХКЎЧАСИДА ЎРНАТИЛДИ. БАЛАНДЛИГИ 56 МЕТР БЎЛГАН АРЧА ОСИЁДА ЯГОНА САНАЛАДИ.

11 декабрдан бошланган байрам тадбирлари, концерт дастурлар 10 январ 22:00 га қадар давом этади. Кириш мутлақо бепул. 

СИРДАРЁНИНГ БОШ АРЧАСИ “ИСТИРОҲАТ БОҒИ”ДА!

Сирдарё вилоятининг бош арчаси Гулистон шаҳрида ўрнатилиб, баландлиги 16 метрни ташкил қилади. 

Махсус комиссиянинг жорий йил 30 ноябрдаги 90-сон йиғилиш баёнига кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда вилоятда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида байрам тадбирларини имкон қадар оммавий тарзда эмас, оила даврасида ўтказиш тавсия этилмоқда.

“Президент арчаси” байрам тадбири эса 29 декабрь куни Гулистон шаҳридаги “Зомин” тантаналар уйида ўтказилиши режалаштирилган.

Унда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари иштирок этадилар ҳамда уларга  “Президент совғаси” улашилади.

ХОРАЗМДАГИ БОШ АРЧА УРГАНЧ ШАҲРИДА

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ УРГАНЧ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН БАЙРАМ АРЧАСИ ШАҲАРДАГИ “АЛ-ХОРАЗМИЙ” КЎЧАСИНИНГ ПАҲЛАВОН МАҲМУД КЎЧАСИ БИЛАН КЕСИШМАСИ ЁНИДАГИ УРГАНЧ МАРКАЗИЙ МАЙДОНИДА ЎРНАТИЛДИ. БАЛАНДЛИГИ 33 МЕТР. 

ФАРҒОНАДА ҲАМ БАЙРАМ ШУКУҲИ СЕЗИЛИБ ТУРИБДИ

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЯНГИ ЙИЛ БОШ АРЧАСИ И.КАРИМОВ НОМИДАГИ ТЕАТР ВА КОНЦЕРТ САРОЙИ ОЛДИДА ЎРНАТИЛДИ. БАЛАНДЛИГИ 36 МЕТРДАН ИБОРАТ.

Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳарда ўрнатилган 4 та (36 метр баландликдаги Юксалиш кўчасида, 22 метрли арча Каштанзор кўчасида, яна иккита 10 метрли арча Фарғона А.Қодирий кўчаларида) “Янги йил” арчалари олдида вилоятдаги таниқли санъаткорлардан иборат концерт дастурлари намойиш этилиши режалаштирилган. Байрам тадбирлари 20 декабрдан 10 январгача соат 10:00 дан 20:00 га қадар давом этади.

НАВОИЙНИНГ БОШ АРЧАСИ “ЁШЛАР ХИЁБОНИ”ДА...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ НАВОИЙ ШАҲРИ “ЁШЛАР” ХИЁБОНИДАГИ МАРКАЗИЙ МАЙДОНИДА БАЛАНДЛИГИ ҚАРИЙБ 26 МЕТР БЎЛГАН АРЧА ЎРНАТИЛДИ. 

САМАРҚАНД ШАҲРИДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ 7 МАНЗИЛДА ЎТКАЗИЛМОҚДА.

Самарқанд вилоятида ҳам байрам тадбирлари турли манзилларда ўтказилиши режалаштирилган. Асосан етти манзилда 15-30 метрлик бош арчалар ўрнатилДИ. Ушбу манзилларда қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган: 

  1. Алишер Навоий ва Камол Ота Турк кўчалари кесишмасида (Вилоят Савдо саноат палатаси олдида): 

1-сеанс: 10:00-13:00

2-сеанс: 17:00-21:00

  1. Темирйўл вокзали олдидаги майдон: 

1-сеанс: 12:00-14:00

2-сеанс: 15:00-20:00

3.    Саттепо маскани – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи олдидаги майдон: 

1-сеанс: 11:00-13:00

2-сеанс: 15:00-19:00

4.   Кимёгарлар шаҳарчаси – “Нурафшон” санъат саройи олдидаги майдон: 

1-сеанс: 10:00-12:00

2-сеанс: 15:00-19:00

5.    Сўлим шаҳарчаси – 2-сон замонавий маданият ва дам олиш маркази биноси олдидаги майдон: 

1-сеанс: 11:00-14:00

2-сеанс: 16:00-18:00

6.    Фарҳод шаҳарчаси – “Зарафшон” истироҳат боғида:

1-сеанс: 11:00-13:00

2-сеанс: 15:00-18:00

7.    Қорасув массиви – 99-116 уйларнинг олдидаги майдонда

1-сеанс: 11:00-13:00, 

2-сеанс: 15:00-18:00

ЖИЗЗАХДА БАЛАНДЛИГИ 25 МЕТРНИ ТАШКИЛ ЭТАДИГАН БОШ АРЧА

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИ МАРКАЗИДАГИ МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНИНГ БОШ АРЧАСИ ЎРНАТИЛДИ. 

Мазкур арча атрофида Маданият бошқармасида томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбирлари 15 декабрдан бошланган. Ҳар куни соат 14:00 дан кечки 21:00 гача давом этади. Концерт дастурлари мутлақо бепул тарзда ўтказилади.

НАМАНГАН“АФСОНА”СИДАГИ АФСОНАВИЙ АРЧА

Вилоятда тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, Наманган шаҳридаги З.М.Бобур номли маданият ва истироҳат боғида – 1 та, “Афсоналар водийси” боғида – 1 та, Наманган вилояти маданият маркази олдида – 1 та, жаъми 3 та ҳамда туманларнинг марказларида – 12 та  вилоят аҳолисига (вилоят бўйича жами 15 та жойда) Янги йил арчаси ўрнатилиб, арча атрофида концерт дастурлари, театрлаштирилган байрам томошалари ўтказиш белгиланган. 

Жумладан:

20 декабрь кунидан бошлаб, З.М.Бобур номли маданият ва истироҳат боғида “Ассалом Янги йил!” деб номланган театрлаштирилган Янги йил байрам томошалари вилоят аҳолиси ва ёшларга намойиш этилмоқда.

Туманлар марказларида эса 20 декабрдан 3 январь кунига қадар янги йил байрам тадбирлари ўтказилади. 

Наманган ихтисолаштирилган санъат мактабида “Президент арчаси” байрам тадбирида “Янги йил эртак томошалари” деб номланган спектакль ҳамда болалар жамоалари иштирокида байрам томошалари намойиш этиш режалаштирилган.

Вилоят мусиқали драма театрида ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда йилнинг энг фаол ёшлари иштирок этадилар.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НУКУС ШАҲРИДА  ЯНГИ ЙИЛ АРЧАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН НУКУС ШАҲРИДАГИ УЧТА МАЙДОНДА БАЙРАМ АРЧАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ.

Нукус шаҳри марказидаги Т.Қайпбергенов ва Саёҳатчилар кўчалари кесишмасида жойлашган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи олдига, Е.Алакөз кўчаси бўйида жойлашган Корзинка ва Мега Нукус савдо мажмуалари олдидаги майдонларда байрам арчалари ўрнатилди. 

Концерт дастурлари 2021 йилнинг 27-декабрь санасидан 2022 йилнинг 5-январь санасига қадар белгиланган. Бошланиш вақти 19:00.

                                                                                                                                      Мафтуна ЖЎРАЕВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар