Дунёдаги энг кекса аёл 119 ёшда. Япониялик аёл Кейн Танака 2005 йилдан бери Фукуока префектурасидаги қариялар уйида яшайди.
Коронавирус чекловлари унинг қариндошлари билан учрашишига имкон бермасада, лекин у зерикмайди, эрта уйғонади, ширинликлар истеъмол қилади, стол ўйинларини ўйнайди.
Кейн Танака 1903 йил 2 январда туғилган, Иккинчи жаҳон уруши пайтида у эри ва тўнғич ўғлидан айрилган. Бутун умри давомида япониялик аёл урушдан олдин очилган дўконда ишлаган. У ерда гуруч пишириқлари сотган ва ўтган асрнинг 70-йилларида нафақага чиққанидан кейин, у бир неча бор Америкага ташриф буюрган. Кейн Танака 103 ёшида саратон ўсимтасини олиб ташлади ва шундан бери аёлда жиддий касалликлар аниқланмади.






