АсосийSport

Ромелу Лукаку келишмовчилик туфайли "Челси"ни тарк этмоқчи

'Ромелу Лукаку келишмовчилик туфайли "Челси"ни тарк этмоқчи'ning rasmi

"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан ўзаро келишмовчиликга дуч келди. Бу ҳақда The Sun хабар берди. 

Қайд этилишича, бельгиялик футболчи клубдан ва бош мураббий Томас Тухелни тактикасидан норози эканини журналистлар билан суҳбатда ошкор қилди. Кейинчалик германиялик мутахассис Лукакуни "Ливерпуль"га қарши кечган ўйин қайдномасига киритмади. 

Маълумотларга кўра, Ромелу "Челси"ни тарк этмоқчи ҳамда фаолиятини "Тоттенҳэм"да давом эттирмоқчи. Айни вақтда "шпорлар"ни Лукакунинг собиқ устози Антонио Конте бошқармоқда. Иккиси "Интер"да бирга ишлаган. 

Бошқа янгиликлар