АсосийJinoyat

Қашқадарёда нафақа тайинлаш учун фуқародан пул сўраган МФЙ раиси ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

'Қашқадарёда нафақа тайинлаш учун фуқародан пул сўраган МФЙ раиси ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги МФЙ раиси ўринбосари нафақа тайинланишида кўмаклашганини айтиб, фуқародан пул талаб қилгани, пулни "сlick" тизими орқали олишга урингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳозирда МФЙ раиси ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини қайд этмоқда.

Таъкидланишича, МФЙ раиси ўринбосари фуқарога меҳмони борлигини айтиб, келишилган масала бўйича атаганини беришини сўраган.  

"Мазкур ҳолатга муносабат билдирган туман ИИБ масъуллари ҳолат бўйича МФЙ раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди",-дейилади ҳокимлик ахборотида.

Қайд этилишича, Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Ю.М.нинг Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Деҳқонобод туманида яшовчи шахс 021 йилнинг 29 январь кунидан ҳозирги кунга қадар МФЙ раиси ўринбосари сифатида ишлаб келиб, бошқалар билан ўзаро тил бириктирган ҳолда хизмат мавқейидан фойдаланмоқчи бўлгн.

У жиноий тил бириктириб, ўзгалар мулкини ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2021 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Ю.М.га вояга етмаган беш нафар 14 ёшга тўлмаган фарзанди учун кам таъминланган оилаларга ажратиладиган ижтимоий нафақа чиқариб беришини ваъда қилади. Эвазига эса ундан жами 250 минг сўм пул талаб қилган.

"Мазкур ҳолат юзасидан МФЙ раиси ўринбосари Ҳ.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар