АсосийJinoyat

Наманганда 15 ёшли бола хонадондан 200 долларни ўғирлаб кетди

'Наманганда 15 ёшли бола хонадондан 200 долларни ўғирлаб кетди'ning rasmi

Воқеа бўйича 2021 йил 27 декабрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилади.

Унинг таъкидлашича, шу куни соат 08:00 дан соат 12:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, яшаш уйига кириб, ётоқхонасидаги турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкасидан 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Косонсой туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, ТEҚКБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқлангани ҳақида баён қилади вилоят ИИБ.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 декабрьʼ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар