1

Мурод Хонтўраевнинг ўлимида спортчининг ўзи айбдор деб топилди

ЖАМИЯТ 04.01.2022, 23:26
Теглар: Мурод Хонтўраев
Мурод Хонтўраевнинг ўлимида спортчининг ўзи айбдор деб топилди

2021 йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти, ММА жангчиси Мурод Хонтўраев 33 ёшида мудҳиш автоҳалокат сабаб вафот этган эди. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилганди. Бироқ ушбу жиноят иши ҳаракатдан тугатилди

Унга кўра, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан маълум қилишларича, ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев ЙТҲ оқибатида вафот этганлиги, у билан бирга бўлган ёки ЙТҲнинг бошқа иштирокчиларига ўртача, оғир жароҳат етмагани ҳамда ўлим ҳолати кузатилмагани сабабли айблилик масаласи бўйича Мурод Хонтўраев томонидан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3, 4, 73, 77 ҳамда 79 бандлари бузилганлиги инобатга олиниб, ҳайдовчи Хонтўраев мазкур ЙТҲнинг содир этилишига сабаб бўлиб, ўзи вафот этгани туфайли ва ишда жиноят таркибий элементлари мавжуд бўлмагани инобатга олиниб, олиб борилган дастлабки тергов якунига кўра, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Мурод Хонтўраев вафоти юзасидан қўзғатилган жиноят иши 2021 йилнинг 30 сентябрь куни Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган. 

Таъкидланишича, ЙТҲ иштирокчиси бўлган Gentra русумли автомобилига етказилган зарар Хонтўраевнинг BMW машинаси суғуртасидан қопланади.

Шарҳлар

Тошкентда 7 ёшли спортчи ММА юлдузи Мурод Хонтўраевни курашга чорлади (фото ва видео)

13.12.2019, 14:10

Жорий йил 11 декабрь куни ММА чемпиони, таниқли спортчи Мурод Хонтўраев Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1