1

Бухорода 42 ёшли эркак ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 04.01.2022, 23:44
Теглар: Бухоро ИИБ
Бухорода 42 ёшли эркак ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

2021 йилнинг 30 декабр куни соат 18:30 ларда, Ғиждувон тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган С.З. спиртли ичимлик истеъмол қилган ва  маст ҳолатда, ўзининг яшаш уйида 2004 йилда туғилган ўз ўғли У.Н. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Маълум бўлишича, жаҳлини жиловлай олмай ўғлининг қорин соҳасига ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. 

Натижада У.Н. кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган оғир тан жароҳати сабаб туман касалхонасида вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан S.Z.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи қамоққа олинган.

Шарҳлар

Бухоро шаҳар ҳокимининг хонадонида ўғирлик содир этилгани ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди

10.01.2022, 20:51

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг хонадонида жорий йилнинг 4 январ куни ўғирлик жинояти содир бўлганлиги ҳамда унинг уйидан номаълум шахслар томонидан 200 минг...
Бухоролик аёлнинг пластик картасидан пул ечиб олган шахс аниқланди

25.12.2021, 20:33

Бухоро тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 6 декабр куни номаълум шахс алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини...
Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 650 000 сўм талаб қилган шахс қўлга олинди

18.12.2021, 12:55

Бухоро вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Когон тумани Б.Нақшбанд маҳалласида яшовчи, 1987...
Ўз қудасининг ишқий мактубларини ошкор қилмаслик эвазига ундан 22 минг доллар талаб қилган бухоролик фуқаро қўлга олинди

13.11.2021, 17:18

2021 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга М.Ш. ва унинг опаси М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, аризада Ш.М. бошқа шахс билан телеграм орқали ишқий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1