АсосийSport

"Челси" Лукакуни 600 минг евро жаримага солиши мумкин. Сабаби...

'"Челси" Лукакуни 600 минг евро жаримага солиши мумкин. Сабаби...'ning rasmi

"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга журналистлар билан бўлган интервьюси туфайли жаримага тортилади. Бу ҳақда "La Gazette dello Sport" нашри хабар берди. 

Маълум қилишича, "Челси" бельгиялик футболчидан 600 минг евро жарима ундириши мумкин. Сабаби интервьюда Лукаку клубдаги ички муҳитдан, бош мураббийнинг тактикасидан норози эканини ошкор қилганди.

Кейинчалик клуб бош мураббийи Томас Тухель ва клуб директори Марина Грановская бельгиялик футболчи билан учрашгани ва масаласини келишиб олгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди. 

Қўшимча маълумот учун, Ромелу "Челси"да йилига 12 миллион евро маош олади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар