Хабарингиз бор, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари томонидан Ўзбекистон бўйлаб бўш иш ўринлари учун танловлар ташкил этилмоқда.
Ундан муваффақиятли ўтган Қашқадарё вилоятидан 29 нафар ўзбекистонлик фуқаро Санкт-Петербургга жўнаб кетди.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.
"Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.",-дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этади.






