АсосийJamiyat

Россиядан Тожикистонга учаётган самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

'Россиядан Тожикистонга учаётган самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди'ning rasmi

Бугун, 5 январь куни Нижний Новгороддан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учаётган "S7 Airlines" авиакомпаниясининг самолёти туман туфайли Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди РИА Новости агентлиги Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таяниб.

– “S7 Airlines" авиакомпаниясининг Нижний Новгород – Хўжанд рейси қуюқ туман туфайли Тошкентга соат 10.00 (Москва вақти билан 8.00) да қўнди”, — деган агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, қўниш нормал режимда амалга оширилган, лайнер об-ҳаво шароити имкон бериши билан Хўжандга учади.

    Бошқа янгиликлар