АсосийJinoyat

Марғилонда янги йилнинг илк кунида 20 ёшли йигит пичоқлаб, ўлдирилди

'Марғилонда янги йилнинг илк кунида 20 ёшли йигит пичоқлаб, ўлдирилди'ning rasmi

2022 йил 1 январь куни соат 03:30 ларда 20 ёшли К.К. ўзининг тўрт нафар таниши билан бирга М.Н.,нинг бошқарувидаги “Cobalt” га ўтириб, унинг Марғилон шаҳар Қўрғонтаги кўчасида жойлашган уйига отланишади. Кўча бошида тўҳтаб турган “Gentra” ва “Nexia-3” автомашиналарни кўриб, уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва унинг шерикларига автомашиналарига йўл беришларини сўрашади. Шу вақтда ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишиб, М.А. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан К.К.,нинг кўкрак соҳасига бир марта уриб, шериклари билан автомашиналарига ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетишади.

Ҳодиса ҳақида хабар берган ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, олган тан жароҳатлари натижасида К.К. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар