АсосийDunyo

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раислигидан кетди

'Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раислигидан кетди'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали мурожаатида мамлакат хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаганини маълум қилди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди

"Мен бугундан бошлаб Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши раисиман", - дея Тоқаев сўзларидан келтирмоқда informburo.kz нашри. 

Маълумот учун, ушбу лавозимда элбоши Нурсултон Назарбоев фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Тоқаев халқи билан мурожаатда вазият қандай бўлишидан қатъий назар, пойтахтда халқ билан бирга бўлишини маълум қилган. Мамлакатда юз берган қарама-қаршиликлар вақтида полиция вакиллари ҳам ҳалок бўлганини айтиб ўтди. Тоқаев кенгаш раиси сифатида иложи борича қаттиққўллик билан ҳаракат қилишини ҳам қўшимча қилди. 

Бошқа янгиликлар