АсосийJamiyat

Хушхабар: "Умра-2022" мавсуми учун шартнома имзоланди

'Хушхабар: "Умра-2022" мавсуми учун шартнома имзоланди'ning rasmi

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Ўзбекистонда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақиради.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Бошқа янгиликлар