1

Наманганда муқаддам судланган шахс яна ўғирликка қўл урди

ЖИНОЯТ 06.01.2022, 21:16
Теглар: Наманган ИИБ
Наманганда муқаддам судланган шахс яна ўғирликка қўл урди

2021 йил 29 декабръ куни, Чуст туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан ИИБга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига томорқа эшигини бузиш йўли билан кириб, қўйхонасида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик 4 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан судланган, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Наманганда қарийб 4 миллион сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

03.01.2022, 16:11

2021 йил 23 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат билан ИИБга мурожаат қилган. Маълум бўлишича, шу куни соат 04:30 ларда,...
ВАЗ-2103 машинасини ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

02.01.2022, 10:33

2021 йил 26 декабрь куни соат 18:00 ларда, Чуст тумани Зарафшон МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2103 русумли автомашинасини ҳеч қандай...
Наманганда маст фуқаро ресторанда шеригини пичоқлади

01.01.2022, 23:04

2021 йил 24 октябръ куни соат 02:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Давлатобод туманида жойлашган ресторанда спиртли ичимликдан маст ҳолатда таниши, Наманган...
Наманганда содир бўлган ЙТҲда "Nexia" йўловчиси вафот этди

01.01.2022, 21:38

2021 йил 2 декабръ куни соат 18:30 ларда, Порлоқ МФЙ Қўқумбойшоҳ кўчасида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1