Sevimli

Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи пасайди

ЖАМИЯТ 06.01.2022, 22:52
Теглар: суюлтирилган газ
Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи пасайди

2021 йилнинг 27 декабрь ва жорий йилнинг 2 январь кунлари Ўзбекистонда пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толасининг нархи пасайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 434,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 66 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 609,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 519,0 минг сўмдан 14 364,7 минг сўмгача, яъни 7,4% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 399,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 7 487,0 тоннаси, яъни 72,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 144 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 536,7 минг сўмдан 2 422,7 минг сўмгача, яъни 4,5%га пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 2 491,1 минг сўмни ташкил этди.

Пахта толаси

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 7 219,0 тонна пахта толаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 805,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 29 893,0 минг сўмдан 27 410,6 минг сўмгача, яъни 8,3% га пасайган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+17.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11048.28
USD 18.15
10657.17
EUR -111.55
191.23
RUB 2.44
1