АсосийJamiyat

Омбудсман: Суд орқали ходимларнинг 335 миллион сўмлик иш хақи ундириб берилди

'Омбудсман: Суд орқали ходимларнинг 335 миллион сўмлик иш хақи ундириб берилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабарига кўра, 38 нафар фуқаронинг иш хақи пулларини ўз вақтида тўланмаётганлиги масаласида ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Унда аниқланишича, МЧЖ 2020 йил 1 августдан то 2021 йил 1 октябргача ишланган давр учун ходимларига 335.610.914 сўмга яқин иш ҳақларини тўламай келган.

"Ваҳолонки, “Узагросервис” АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят “АгросервисМТП” МЧЖ раҳбарларига 2021 йил 16 сентябрь куни йўллаган хатда, ишчи ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини сўзсиз таъминлаш мақсадида раҳбарлик қилинаётган жамият ва қўйи корхоналарни иш хақи ва бюджет тўловларидан мавжуд қарздорликларини амалда ажратилаётган ғалла 2022 йил ҳосили учун имтиёзли кредит маблағлари ҳамда бошқа манбаалар ҳисобидан ундириш чораларини кўрилишини талаб қилинган",-дейилади Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига биноан Омбудсман томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига мурожаатчиларнинг манфаатларида даъво ариза киритилди. Шунга кўра, суд буйруқлари билан умумий ҳисобда 335.610.914сўм миқдорида иш хақи ундирилиши ва дарҳол ижрога қаратилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар