АсосийЖАМИЯТ

“Afrosiyob” ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик ҳамда ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар...

'“Afrosiyob” ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди'ning rasmi

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик ҳамда ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 9 январдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари “Самарқанд-Тошкент-Самарқанд” йўналишида 767/768 сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатновини йўлга қўйди. Бугун ушбу поезднинг биринчи рейси амалга оширилди. Бу ҳақда                   "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ хабар берди.

Ҳаракат жадвалига кўра, 767- сонли “Afrosiyob” замонавий поезди якшанба кунлари соат 10:50 да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида, 768-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса шу куни соат 13:40 да “Тошкент-Самарқанд” йўналишида қатновини амалга оширади.

Шу боис амалдаги “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра бугунги кунда соат 08.30 да “Тошкент - Самарқанд” йўналишида ҳаркатини амалга ошираётган 764 -сонли “Afrosiyob” замонавий поезди 2022 йил 9 январдан бошлаб, соат 07:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан;

ҳар куни соат 17:06 да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 763-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, ушбу санадан бошлаб соат 16:40 да Самарқанд темир йўл вокзалидан;

бугунги кунда соат 09:02 да “Тошкент-Бухоро” йўналишида қатновини амалга ошираётган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди 2022 йил 9 январдан бошлаб, соат 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан;

ҳозирги кунда соат 15:02 да Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга ошираётган 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, соат 15:27 да Бухоро темир йўл вокзалидан;

шунингдек, соат 15:50 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатини бошлайдиган 761-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди мазкур санадан бошлаб, соат 15:52 да Бухоро темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширишни бошлади.

Бугунги кунда соат 04:55 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 765-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, 9 - январдан бошлаб, соат 04:31 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлади.

"Амалдаги бошқа “Afrosiyob” замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар