Ижтимоий тармоқларда "Қибрай туман ҳокимлиги ва туман газ томонидан аҳоли вакилларига уйларини бузиш бўйича хат бермоқда" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Қибрай туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бу бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, Қибрай туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари ва Қибрай туман газ корхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тумандаги барча маҳалла раислари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари билан суҳбатлар ўтказилган.
Хусусан ўрганиш жараёнида ҳақиқатан Қибрай туман газ корхонаси томонидан тумандаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларининг муҳофаза зонасига яқин ҳудудида аҳоли томонидан қуриб олинган турар ва нотурар жой бинолари аниқланган бўлиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ушбу қурилмаларни хавфсиз ҳудудга кўчириш бўйича ушбу хонадон эгалари билан бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга огоҳлантириш хатлари берилган.
"Ўрганиш давомида ушбу хонадонларни бузиш бўйича Қибрай туман ҳокимлиги ва тумангаз томонидан турли таъзийқ ва босимлар бўлганлиги ўз тасдиғини топмади",-дейилади хабарда.






