АсосийSport

Шомуродов захирадан майдонга тушган учрашувда "Рома" мағлубиятга учради

'Шомуродов захирадан майдонга тушган учрашувда "Рома" мағлубиятга учради'ning rasmi

Италия А Сериясининг 21-туридан ўрин олган "Рома" ва "Ювентус" учрашуви голларга бой тарзда кечди. 

"Рома" учрашувни тезкор гол билан бошлади, яъни, 11-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Темми Абраҳам ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай, 18-дақиқада Пауло Дибала мувозанатни тиклади.

Кейинчалик римликлар яна икки маротаба "Ювентус" дарвозасини ишғол қилди. 3:1ҳисобида бораётган "Рома" кутилмаганда ўз дарвозасидан уч маротаба тўп олиб чиқди. Якунда "Ювентус" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

А Серия, 20-тур

"Рома" - "Ювентус" - 3:4

Голлар: 1:0 – 11 Абрахам, 1:1 – 18 Дибала, 2:1 – 48 Мхитарян, 3:1 – 53 Пеллегрини, 3:2 – 70 Локателли, 3:3 – 72 Кулусевски, 3:4 – 77 Де Шильо.

"Рома" – Руй Патрисиу, Смоллинг, Рожер, Винья, Мхитарян, Верету (Карлес Перес, 78), Кристанте, Пеллегрини (Майораль, 87), Мэйтленд-Найлз, Абрахам, Афена-Гьян (Шомуродов, 71).

"Ювентус" – Шченсны, Ругани, де Лигт, Де Шильо, Локателли, Бентанкур (Артур, 63), Маккенни, Куадрадо, Дибала (Кьеллини, 82), Кин (Мората, 64), Кьеза (Кулусевски, 32).

Бошқа янгиликлар