Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг хабар беришича, фойдаланилмаган авиа чипталарни пулини қайтариш муаммолари бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Маълум қилинишича, пандемия сабабли бекор қилинган рейслар туфайли авиа чипта пулларини қайтариш бўйича билдирилган мурожаатлар келиши давом этмоқда.
Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмаси “UZBEKISTAN AIRVAYS” АЖдан “Бухоро-Москва” авиакомпаниясидан икки йил, айнан 2020 йилнинг апрель ойида учта авиа чипта сотиб олган фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқди.
Истеъмолчилар ўз мурожаатларида 2 йил давомида сарфланган 4 млн 710 минг сўм пул маблағларини қайтариб ололмаганликлари, “SHOXIJAHON TRAVEL” МЧЖ эса уларга кейинги парвоз учун ваучерлар таклиф қилганини билдиришган.
Агентликнинг ҳудудий тузилмаси саъй-ҳаракати билан мазкур муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди: авиакасса томонидан 4 млн 710 минг сўм пул қайтарилди.
Маълумот ўрнида. Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилган. (Ўзбекистон Республикасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси).






