АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқат қилди

'Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқат қилди'ning rasmi

2022-йил 10-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Тез орада савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида турли соҳаларда аниқ лойиҳалар ижроси ҳам кўриб чиқилади.

Бошқа янгиликлар