Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг хонадонида жорий йилнинг 4 январ куни ўғирлик жинояти содир бўлганлиги ҳамда унинг уйидан номаълум шахслар томонидан 200 минг доллар миқдоридаги пуллар ўғирлаб кетилганлиги юзасидан хабар тарқалди.
Мазкур хабар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу хабарнинг мутлақо нотўғри эканлиги, яъни Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг хонадонида ўғирлик жинояти содир бўлмаганлиги, Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларига бундай мазмундаги ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида бирор бир хабар ёки мурожаат келиб тушмаганлиги ёхуд ҳокимнинг бирор бир яқин қариндошлари томонидан ҳам бундай жиноий ҳодиса юз берганлиги юзасидан хабар ёки мурожаат тушмаганлиги маълум бўлди.