АсосийDunyo

Коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият қачон якун топиши тахмин қилинди

'Коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият қачон якун топиши тахмин қилинди'ning rasmi

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус бўйича махсус вакили Дэвид Набарро 2022 йилда COVID-19 билан боғлиқ мураккаб вазият якун топишини тахмин қилди. 

"Биз марафонни босиб ўтмоқдамиз. Биз ўша марафоннинг охиридамиз дея оламан. Унга тўлиқ етиб боргунимизча бир нечта тўлқинларни бошдан кечирамиз", - деди Набарро. 

Шунингдек, махсус вакил коронавируснинг кейинги тўлқинлари ҳам аввалгилари каби жиддий бўлишини қўшимча қилди. 

"Назаримда, вируснинг авж олиш жараёни давом этади ва унга тўлиқ тайёр бўлишимиз керак", - дея Набарро сўзларидан келтирмоқда Sky News

Бошқа янгиликлар