АсосийSport

Моуриньо "Ювентус" билан ўйиндан сўнг Шомуродовни танқид қилди

'Моуриньо "Ювентус" билан ўйиндан сўнг Шомуродовни танқид қилди'ning rasmi

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ювентус" (3:4) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни танқид қилди. 

"Биз 70 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Жамоа жуда яхши тарзда ўйнади. Баҳсни назорат қилиш учун характер кўрсатди. 

Бироқ 70-дақиқадан сўнг психологик носозлик юз берди. Айниқса, "Ювентус"нинг иккинчи голи бизни таслим қилди. Феликс Афенья-Гьян ажойиб ўйин ўтказди. Бироқ у  жароҳат олиб майдонни тарк этди. Уни алмаштирдим, лекин ўрнига тушган футболчи (Элдор Шомуродов) ҳаммасини нотўғри бажарди. 

Қийин вазиятларда характер кўрсатиш муҳимдир, аммо бизнинг кийиниш хонамизда жуда юмшоқ ва заиф одамлар бор", - дея Моуриньо сўзларидан келтирмоқда DAZN.

Бошқа янгиликлар