АсосийJamiyat

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ногиронлиги бор болаларга қараганлик учун иш стажи қўшиш масаласи кўрилмоқда

'Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ногиронлиги бор болаларга қараганлик учун иш стажи қўшиш масаласи кўрилмоқда'ning rasmi

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда

Мажлисда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.  

Иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.

    Бошқа янгиликлар