АсосийJamiyat

Қидирувдаги шахслар Тошкентда қўлга олинди

'Қидирувдаги шахслар Тошкентда қўлга олинди'ning rasmi

ЙПХ ходимлари томонидан 2022 йил 10 январь куни соат 02:50 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилади. 

Автомобиль йўловчиси, 1998 йилда туғилган М.О.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро М.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 18 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Ўша куни соат 12:10 ларда, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари "Т.Малик-Дўрмон" кўчалари кесишган чорраҳадан келаётган "ГАЗ-3110" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган А.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро А.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, 2019 йил 23 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.М. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар