АсосийJamiyat

Ўзбекистонда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди

'Ўзбекистонда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди'ning rasmi

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 

️Қайд этилишича, ҳозирги кунда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди.  

Айни вақтда республикамиздаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида  аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилади. Таъкидланишича, бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор берилади.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқич ишлари жорий йил 10 февралида якунланади.

    Бошқа янгиликлар