Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.G.” МЧЖ томонидан жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан пайвандлаш йўли билан тармоққа қайта уланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Хабарда айтилишича, жжиноят натижасида давлат ва жамият манфаатларига 384 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






