Саудия Арабистонида ўтаётган Испания Суперкубогининг дастлабки финалчиси маълум бўлди.
"Барселона" - "Реал" учрашуви голларга бой бўлди. Асосий бўлимларда дарвозаларга жами 4та тўп киритилди. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида эса "Реал" гол киритишга эришди.
Шу тариқа, "Реал" 3:2 ҳисобида "Барселона" устидан зафар қучиб, финалга йўлланма олди.
Финал учрашуви 16 январь кунига белгиланган.
Испания Суперкубоги. Яримфинал
'Барселона" — "Реал" - 2:3
Голлар: Люк де Йонг (42), Фати (83) — Винисиус (25), Бензема (72), Вальверде (98).