АсосийJamiyat

Автомототранспорт воситаларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилмоқда

'Автомототранспорт воситаларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилмоқда'ning rasmi

Қонунчилик ҳужжатларига автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниши учун “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қонунучилик палатаси Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Ушбу ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан автомототранспорт воситасини электрон савдо платформаларида ижарага бериш тартиби жорий этилмоқда. Бундай тартибнинг жорий этилиши тарафлар ўртасида алоҳида ижара шартномаси тузилмаслигига олиб келаётганлиги, мулк эгаси ва фойдаланувчи ўртасида турли баҳслар келиб чиқмаслиги учун электрон-аукцион натижасида ҳосил бўлган баённомада ғолибга мажбуриятлар ва қўшимча шартлар юклатилиши белгиланмоқда. Шунингдек, автомототранспорт воситасини электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда мазкур аукцион натижаларига кўра, расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлиши ва уни нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмаслиги белгиланяпти.

Ўз навбатида, ушбу қонун автомотранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиришга, ижара бозорининг ривожланишига ҳамда соҳадаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар