АсосийJamiyat

Эртага куннинг биринчи ярмида магнит бўронининг фаол таъсири кузатилади

'Эртага куннинг биринчи ярмида магнит бўронининг фаол таъсири кузатилади'ning rasmi

15 январь ҳамда 16 январь кундузи Тошкентда G3 даражага эга 4 баллик магнит бўронлари кузатилади. Буни об-ҳаво ўзгаришларига таъсирчан, қон-босим, нерв-асаб касалликларга эга кишилар яққол сезади. Бу ҳақда Uzb_Meteo каналида хабар қилинмоқда. 

Маълум қилинишича, бугун 15 январь тушга яқин магнит бўрони ўзининг кун давомидаги 4 баллик юқори қийматини кўрсатди, ҳозир пассивроқ ҳолатга қайтмоқда.

Эртага, 16 январь куни магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги нонушта пайтига кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.  

Қизиқ томони, дам олиш кунлари республика аҳолиси магнит бўронлари хавфлилик даражаси билан бир қаторда бошқа об-ҳаво омили циклон таъсирини ҳам сезишади.

    Бошқа янгиликлар