АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида кучли ёмғир кутиляпти

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида кучли ёмғир кутиляпти'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича бугун кундуз куни Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво кузатилади. 

Республика ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 9-14° илиқни ташкил этади, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёмғир ёғади, вақти-вақти кучли бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гаша кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар