Sevimli

Фарғонада ўзига тегишли бўлмаган “Жентра” ни сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 16.01.2022, 09:52
Фарғонада ўзига тегишли бўлмаган “Жентра” ни сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди

2021 йилнинг 21 ноябрь куни Ю.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 12 октябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, ўзига тегишли бўлмаган “Жентра” русумли автомашинани 7.000 АҚШ долларига сотишлиги ва ҳужжатларини номига расмийлаштириб беришни айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33.45° ясно
Валюта курси
11063.01
USD -11.92
11809.76
EUR -53.71
197.47
RUB 2.57
1