АсосийJamiyat

Навоийда спиртли ичимлик истеъмоли сабаб хизмат кўрсатолмаган чиптачига чора кўрилди

'Навоийда спиртли ичимлик истеъмоли сабаб хизмат кўрсатолмаган чиптачига чора кўрилди'ning rasmi

Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Х.М янги йилнинг биринчи кунида Тошкентга кетиш учун темир йўл вокзалига боради. Ўзини А.Т деб таништирган чиптачи спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабаб фуқарога чипта расмийлаштира олмай интернет тармоғи ишламаётганини баҳона қилган. 

Ҳолат гувоҳи бўлган ИИБ ТХТБ ходимлари чиптачи маст ҳолатда эканини кўриб унга нисбатан ҳуқуқий чора кўришади

Натижада хизмат вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун А.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддаси 1-қисмида кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва баённома расмийлаштирилди. Ҳолат ўрганилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бундан ташқари вокзал ходимига нисбатан хизмат текшируви ҳамда раҳбариятга тақдимнома киритилди.

    Бошқа янгиликлар