1

Тошкентда икки бола ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 17.01.2022, 09:01
Тошкентда икки бола ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

16 январь куни Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 2 ёш бола ҳаётдан эрта кўз юмди.

Пойтахт ИИБнинг қайд этишича, воқеа шу куни соат 03.00 атрофида содир бўлган.

 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бола “Спарк” автоуловини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир панжарага урилган.

Натижада у олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. 

Шунингдек, машина ичида бўлган йўловчи ҳам олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тошкент шаҳар ИИБ ЙТҲнинг асл сабаби сифатида тезликни юқори бўлганлигини айтмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1