АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди'ning rasmi

Бу ҳақда журналистлар уюшмаси хабар бермоқда.

Дилбар Маҳмудова дастлаб журналист сифатида болалар газетасида фаолиятини бошлаган. “Саодат” журналида бўлим мудири лавозимида ишлаган. “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида чорак асрдан ортиқ  вақт давомида одоб, ахлоқ, тарбия бўлимини  бошқариб, кейин нафақага чиққан. Республика матбуотида 300 дан ортиқ публицистик мақолалари эълон қилинган.

Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён”, “Ҳар мактубда умр лаҳзаси”, “Ҳалима”, “Мўйқаламда ёзилган роман”, “Синмаган Сурхон қизи”, “Меҳр қуёши”, "Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!" китоблари нашр этилган.

"Устоз журналист маърифатпарвар инсон сифатида ҳамкасблари, шогирдлари, кенг жамоатчилик қалбидан жой олган. Журналистика соҳасининг самарадорлигини юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшган", дейилади уюшма ахборотида.

    Бошқа янгиликлар