1

Ўзбекистонда бошланган ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилади? ЎзГидромет маълумот берди

ЖАМИЯТ 17.01.2022, 11:40
Ўзбекистонда бошланган ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилади? ЎзГидромет маълумот берди

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради, бундай ҳолат Эрон ҳудудларидан иссиқ ва жуда нам ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Хабарда айтилишича,  Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, шимолда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, баъзи жойларда ҳаво очиқ бўлганда 12° илиққача, шимолда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ -2° илиқ атрофида бўлади.

Республика бўйича 19 январ куни эрталабга ёмғир жадаллиги пасая бошлайди, лекин кундуз куни совуқ фронт ўтишида айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши кузатилади. Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиққача, кундузи 5-8° илиққача пасаяди.

Пайшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-10° илиқ бўлган қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

18-19 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-19 январда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 18-19 январда қор кўчиши хавфи бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1