Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти эксперти Дилфуза ВАҲОБОВА Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ҳақида ҳақида фикр юритди.
– 1-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамров даражасини камида 80 фоизга, 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олишни 100 фоизга етказиш, хусусий секторни жалб этиш орқали 7 мингдан зиёд нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мўлжалланган.
Лойиҳада ўрта таълимда қамров талаб даражасида бўлгани учун замонавий мактаблар қуриш орқали қўшимча 1 млн. 200 минг янги ўқувчи ўринларини яратиш кўзда тутилган.
Шунингдек, хусусий мактаблар улушини 8 фоизга етказиш, ёшларни компьютер ва ахборот технологиялари бўйича билимларини ошириш учун 100 мингдан ортиқ бепул тўгаракалар ташкил қилиш, ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш орқали таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич ошириб бориш назарда тутилган.






