АсосийDunyo

Хабиб Нурмагомедов “фастфуд” ресторанлари тармоғини очади

'Хабиб Нурмагомедов “фастфуд” ресторанлари тармоғини очади'ning rasmi

Собиқ UFC чемпиони Нурмагомедов билан боғланган "M-it group franchayzing" компанияси спортчи билан биргаликда "M-eat by Khabib" тармоғини ишга туширади, деб ёзмоқда spot.uz “Ведомости”га таяниб.

Тармоқнинг биринчи корхонаси аллақачон “Moscow City” бизнес марказидаги “City of Capitals” мажмуасида очилган. Май ойининг охирига қадар компания Москвада яна 14 та муассаса очишни режалаштирмоқда.

Маълумотларига кўра, битта муассасанинг очилишига инвестициялар 2−3 млн рублни ташкил қилади. Лойиҳага киритилган инвестицияларнинг умумий миқдори 28 дан 42 млн рублгачани ташкил этади.

"M-eat by Khabib" компанияси 2023-йил охиригача бешта давлатда, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида 150 та савдо нуқталарини очишни режалаштирмоқда.

"M-eat by Khabib"  ҳам ўз маҳсулотларини йирик чакана савдо дўконларида сотишни режалаштирмоқда. Нурмагомедов тармоқнинг эгаси ва ҳамкори сифатида ишлайди, деган компания вакили.

Kontur-Focus маълумотларига кўра,  "M-it group franchayzing" 2021-йилда ташкил этилган ва Владимир Хорошиловга тегишли.

 

    Бошқа янгиликлар