1

Олтинкўл туманида қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.01.2022, 17:13
Олтинкўл туманида қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.С., И.О. ва Т.К.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.га қалбаки 400 АҚШ долларини 2,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

" Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валюта “сўм”дан ёхуд чет эл валютасида очилган ҳисобварақлардан фойдаланиш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз, - дейилади 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1